WORLD GATEWAY EDUCATION AGENCY WORLD GATEWAY EDUCATION AGENCY
← 全部新闻
07 十一月十一月十一月 2024 10 次浏览

Касб-ҳунар таълимини ривожлантириш йўлида: Наманган муҳандислик-технология институти ва техникумлар ҳамкорликни мустаҳкамламоқда.

Наманган муҳандислик-технология институтида шу мақсадга қаратилган семинар ташкил этилди. Унда вилоятдаги бир қатор касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашув давомида рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, таълимга илғор технологияларни киритиш ва ўқув жараёнини замонавий талаблар даражасига кўтариш масалалари кўриб чиқилди.  Иштирокчилар учун институтдаги инновацион лабораториялар, Регистратор офиси ва илмий-тадқиқот марказларига саёҳат уюштирилди. 

Якунда Наманган муҳандислик-технология институти ва унга бириктирилган таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида муҳим меморандумлар имзоланди. Улар асосида йўл хариталари белгиланди.

Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот 

更多新闻